ЖАМИЯТ

Бир йил аввал берилган қарз МИБ орқали ундирилди

Шўрчи туманида яшовчи Нигора Раҳматова молиявий қийин вазиятга тушиб қолган вақтида танишлари орқали Тошкент шаҳрида яшовчи Рустам Норбоевдан қисқа муддатда қайтариш шарти билан 133 миллион сўм қарз олади. Бу жараёнда тарафлар ўзаро келишиб нотариус орқали қарз шартномаси расмийлаштирилади.

Қарзни қайтариш вақти ўтиб кетган бўлса-да, Н.Раҳматова турли баҳоналар излаб ёлғон ваъдалар бера бошлади.

Шундан сўнг, ушбу масала фуқаролик ишлари бўйича Денов туман судида кўриб чиқилиб, Р.Норбоев фойдасига қарз ва олдиндан тўланган давлат божи учун жами 138 миллион 706 минг сўм ундирилиши белгиланганди.

Мазкур суднинг ижро ҳужжати Бюронинг Шўрчи туман бўлими иш юритувига олиниб, ижро ҳаракатларига киришилди ва натижада белгиланган қарздорлик фуқаро фойдасига нақд ундирилиши таъминланди.

Ундирувчи Р.Норбоев ўзининг миннатдорчилигини билдириб шундай дейди: мен танишларимнинг илтимосига кўра яхшилик қиламан дея қарз берган эдим. Афсус, у мени кўп сарсон қилди. Ўйлайманки қарздор Н.Раҳматова бундан ўзига тегишли хулоса чиқарди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan