ЖАМИЯТ

Самарқанд саммитида тарихий қарорлар қабул қилиниб, муҳим келишувлар имзоланди

Тошкентда ШҲТ нинг Самақанд саммити якунларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда  сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро институти директори Элдор Арипов Самарқанд саммити нафақат ШҲТ учрашуви ўтказиладиган жойга, балки  давлатлар етакчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарларининг икки ва уч томонлама музокаралари майдончасига айланганини алоҳида қайд этди.

Ушбу учрашувлар доирасида муҳим минтақавий ва глобал масалалар муҳокама қилинди. Музокаралар якуни бўйича тарихий қарорлар қабул қилинди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги  Стратегик ва минтақалараро институти вакили “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўл қурилиши тўғрисида уч томонлама  келишув имзоланганини алоҳида қайд этди. “Ушбу лойиҳа тўғрисидаги қарор қабул қилинишига 20 йил вақт кетди. Йўл Марказий Осиёнинг транзит салоҳиятини ошириш ва минтақа инфратузилмасини ривожлантиришда  стратегик аҳамиятга эга”, – деб қайд этди у.

 – Бундан ташқари, Самарқанд саммити ШҲТ ўзининг асосий  тамойиллари – блокларга қўшилмаслик мақоми, учинчи томонга қарши ҳаракат қилмаслик, ўзаро ҳурмат, муросага қатъий содиқлигини яна бир бор намойиш этди. Бу тамойиллар  ШҲТ нинг муваффақиятли ривожланиши,  Ташкилотнинг халқаро майдондаги  нуфузи ва жозибадорлигини оширишнинг муҳим кафолати ва шартидир, – деди Элдор Арипов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги  Стратегик ва минтақалараро институти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий Осиё халқаро институти ва ШҲТ нинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда ШҲТ га аъзо давлатлар, шунингдек, кўплаб ҳорижий мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Франция Венгриянинг таҳлилий марказларидан 30 дан ортиқ вакиллар иштирок этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan