ДУНЁ

Путин дунёдаги энг катта ядровий арсенал, гипертовушли қуролларнинг янги авлодини назорат қилади

Reuters таҳлили: Нега Путиннинг ядровий огоҳлантиришларидан Ғарб хавотирлантирмоқда? Бу ҳақиқатми ёки шунчаки пўписа?

Президент Владимир Путиннинг Украинадаги уруш шароитида Россияни ҳимоя қилиш учун  керак бўлса ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлиги ҳақидаги истеҳзоси Ғарб қаршисига хавотирли савол қўйди. Собиқ КГБ жосуси яна “блеф” қиляптими?  Путин эса ҳазиллашмаётганини билдирди. Ғарб сиёсатчилари ва дипломатларининг Путин ўрни келганда ядро қуролини қўллаши ҳақидаги фикри айни пайтда иккига бўлинган. Баъзилар у ҳарбий мағлубиятнинг олини олиш, шунингдек Ғарбни қўрқитиб қўйиш учун ҳам бир неча баробар кичикроқ тактик ядро қуролларидан фойдаланиши мумкинлигини айтишяпти.

Путиннинг огоҳлантиришлари замирида Россия томонидан эгалланган Украинанинг тўртта ҳудуди аннексия қилинганидан сўнг, Кремль вазият янада кескинлашиши ҳақида ҳозирданоқ ўйлай бошлаётгани ҳақидаги маъно ётади.

Россия парламенти 4 октябрда ҳудудларни Россия таркибига кўпчилик овоз бериши орқали қабул қилинди, дея эълон қилиши кутилмоқда. Шундан сўнг, Москва нуқтаи назарича, ҳудуд жиддий хавф остида деб баҳоланса, ядровий мудофаа зарбаси берилиши аниқ бўлади.

Халқаро ядровий хавфсизлик қоидаларини бузиш умидсизлик белгиси десак, тўғрироқ бўларди. Путин ядровий қуролга ўтадими ёки йўқми, унинг собиқ қудратли давлатнинг мағлуб бўлиш аламини қанчалик ҳис қилишига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Путин дунёдаги энг катта ядровий арсенални, жумладан, гипертовушли қуролларнинг янги авлодини ва Ғарбга қараганда ўн баробар кўпроқ тактик ядро қуролини назорат қилади. Шу сабабли, Россиянинг ушбу ҳарбий салоҳияти Қўшма Штатлар ва NATO ҳарбий иттифоқини ҳушёр торттиради.

Буюк Британиянинг собиқ элчиси Тони Брентон Путиннинг огоҳлантиришларидан аввалроқ Reutersга интервью берганида:

“Агар Ядровий қурол ҳақидаги таҳдидлар Россиянинг мағлубияти деярли аниқ бўлган, шу билан бирга Путиннинг тахтдан қулаши ва норозилик намойишлари бошланган бир даврга тўғри келса, ядровий хавфдан жиддий хавотирланиш керак”, – деган эди.

Ўзининг сўнгги изоҳларида Путин Ғарбни Россия ҳудудини ҳимоя қилиш учун барча мавжуд имкониятларидан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу билан Ғарбни эҳтимолий ядро уруши муҳокамаларига тортди.

“Бу шунчаки “блеф” эмас. Бизни ядро қуроли билан “шантаж” қилаётганлар шуни билишлари керакки, эҳтимол шамол йўналиши улар томонга ўзгариши мумкин”, деди у. Кремлнинг очиқ-ойдин риторикаси Никита Хрушчев 1962 йилда Куба инқирози сабабли Ғарбга йўллаган нозик “сигнали”дан анча фарқ қилади.

АҚШ ҳукуматининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Жо Байден маъмурияти Путиннинг сўзларидан “ўлим исини туйганлиги” ва ядро қуролидан фойдаланишнинг “ҳалокатли оқибатларидан” огоҳлантирганлигини айтиб ўтди.

Вашингтон бу ҳақдаги ўзининг эҳтимолий жавоб зарбаси ҳақида баёнот бермади. Кўпчилик экспертлар ядровий қурилманинг ишга туширилиши оқибатида Россия ҳарбий жабҳаларига нисбатан оммавий ҳужум бўлишига ишонишади. АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс CBS телеканалининг “Путин ядровий ҳужумга ўтиши мумкинми?” деган саволига:

“Биз хавф-хатарни янада теранроқ идрок этиб, унинг таҳдидларига тайёр туришимиз керак”, – деб жавоб берди. Шунга қарамай, Бернснинг баёнотича, АҚШ разведкасида Путин яқин орада тактик ядро қуролини ишга туширишга интилаётганлиги ҳақида етарлича далиллар йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan