ЖАМИЯТ

Жамоат тартибини бузган шахсга жиноий жазо борми?

Жарқўрғон туманида 2020 йилнинг 18 январь куни соат 19.00 да, туманнинг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи, М.Қ. маҳалласи ҳудудида жойлашган Тошкент шаҳрига кетувчи автомашиналар турар жойида, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан маҳалладоши, У.Б.ни ҳеч бир сабабсиз уриб, бел соҳасидан кўтариб олиб, ерга бошининг орқа томони билан уриб, тан жароҳати етказган. 2020 йилнинг 19 январь кунидаги Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг дастлабки берган маълумотномасига кўра, У.Б.нинг баданида “чап қовоғининг йиртилган яраси, бўйин умуртқаси лат ейиши” каби тан жароҳатлар олганлиги аниқланган. 20 январь куни М.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати