Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази мажлислар залида Марказ фаолияти ва нашрларига бағишланган тақдимот ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтди

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази мажлислар залида Марказ фаолияти ва нашрларига бағишланган тақдимот ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда дастлаб Марказ томонидан нашр этилган 21 та китобдан иборат кўргазма иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Тадбирда 2024 йилда чоп этилган 21 та китобдан иборат кўргазма ташкил этилиб, иштирокчиларга марказнинг янги илмий-тадқиқот ишлари таништирилди.
Анжуманда маърузачилар томонидан Марказ фаолияти, «Сунан Термизий» асарининг аҳамияти ва ёшлар маънавиятини мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тақдимот ва матбуот анжумани доирасида Марказ билан Адиб Собир Термизий номидаги ахборот-кутубхона маркази ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад –аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда термизий алломаларнинг маънавий меросини кенг оммага етказишдан иборат.
Тадбир доирасида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жониев томонидан кутубхонага Марказ томонидан нашр этилган қимматли китоблар ва илмий нашрлар тантанали равишда совға қилинди.
Шунингдек, Марказ ҳамда Имом Термизий номидаги Ислом институти ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум икки илмий-маърифий муассаса ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, талабаларни Ислом илмлари ва термизий алломаларнинг илмий мероси асосида тарбиялаш, ўзаро тажриба алмашиш ва қўшма тадбирлар ўтказишни назарда тутади.
Шунингдек, тадбир давомида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ислом институтига марказда нашр этилган нодир китоблар ва илмий рисолалар тантанали равишда тақдим этилди.
Тадбир сўнгида Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри актёри Илҳом Рўзиев томонидан “Имом Термизий” спектаклидан саҳна кўриниши маҳорат билан ижро этилди. Томошабинларда катта таассурот қолдирган ушбу саҳна кўриниши Имом Термизий ҳазратларининг ҳаёт йўли ва илмий меросига бўлган қизиқишни янада оширди.
Тадбир якунларида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган китоблар иштирокчи меҳмонларга эсдалик совғаси сифатида тақдим этилди.