ЖАМИЯТ

Қонун бузилишига йўл қўйилмайди

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тўғрисидаги конунчилик
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасннинг айрим конун хужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш хақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Маълумки, ушбу ҳуқуқий хужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 15 мартда кабул килинган, Сенат томонидан 2022 йил 28 апрелда маъқулланган.
Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида бўлиб ўтган навбатдаги семинарида шу мавзуда, яъни соҳага оид қонунчиликдаги янгиликнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Унда агентликнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Даврон Тангиров сўз олиб, Қонунда белгилаб берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чикишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга оид қўшимчалар ҳақида тушинтириш берди.

Таъкидландики, қонуннинг 2685-моддасида Ўзбеқистон Республиқаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси органлари ҳақидаги моддада ўзгартишлар киритган. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси органларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар белгилаб берилган. Бундан ташқари, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунда минерал ўғитларнинг, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича лицензия амал қилиш муддати чекланган ҳолда берилиши ҳам назарда тутилган. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши натижасида соҳада карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилишда зараркунандаларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга, қонунда белгиланган талабларга амал қилмаганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи таъминланишига эришилади.

Маълумки, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳаси тубдан ривожланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт ҳажми ҳам ортиб бормоқда. Шунингдек, соҳада сифатли минерал ўғит ва кимёвий воситалардан фойдаланиш етиштирилаётган маҳсулотлар сифатида муҳим ўрин тутади. Энг муҳими, минерал ўғит ва кимёвий воситалар импорти, улгуржи ва чакана савдо фаолияти учун лицензиялаш натижасида ўсимликларини ҳимоя қилиш, кимёвий воситаларни республика ҳудудига олиб кириш ва улардан фойдаланиш устидан назорат ўрнатиладиган бўлди.
Йиғилишда бошқарманинг барча ходимлари ва давлат инспекторларига жойларда ушбу Қонуннинг моҳияти ва ижросининг аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Даврон Мирзақулов, Сурхондарё вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ички карантин бўлими бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan