ЖАМИЯТ

Нотариал идораси қандай хизматлар кўрсатади?

Ўзбекистон Республикасининг Давлат хизматлари ягона реестрига мувофиқ, давлат нотариал идоралари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга қуйидаги давлат хизматлари кўрсатилади:

* Битимларни тасдиқлаш;

* Васиятномаларни тасдиқлаш;

* Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар бериш;

* Мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаш ва тақиқни бекор қилиш;

* Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш;

* Мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш;

* Ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш;

* Ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлаш;

* Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш;

*Кўчмас мулк очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома бериш;

* Фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш;

* Фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлаш;

* Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлаш;

* Ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлаш;

*Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳужжатларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш;

* Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олиш;

* Ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олиш;

* Пул тўлаш учун чекларни тақдим этиш ва чеклар бўйича пул тўланмаганлигини тасдиқлаш;

* Ижро хатларини ёзиш;

* Векселларнинг протестларини амалга ошириш;

* Денгиз протестларини амалга ошириш;

* Мулк ижара шартномаси;

* Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаси;

* Корхонанинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси;

* Ишончномани тасдиқлаш;

* Юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини тасдиқлаш;

* Нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш;

*Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини ҳамда реестрлардан кўчирмаларни бериш.

Ушбу давлат хизматлари жисмоний шахслар, ёки юридик шахс ваклларининг бевосита иштирокида нотариал идораси томонидан амалга оширилади.

 

ДХА Сурхондарё вилояти бошқармаси
Ахборот хизмати