ЖАМИЯТ

Фестивал доирасида миллий халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган вилоят ёшлар фестивалининг биринчи куни ранг-баранг лойиҳаларга бой бўлмоқда.

Айни пайтда Санъат саройи боғида миллий халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар стол тенниси, тош кўтариш, “Қарабтеп”, камондан ўқ отиш каби шартлар бўйича ўзаро беллашишмоқда.

Мусобақалар бугун кечгача давом этади. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Фестиваль доирасидаги тадбирларда жисмоний имконияти чекланган йигит-қизлар ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Кеча Ёшлар марказида ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида адабиёт ва санъат йўналиши ҳамда спортнинг шахмат-шашка турлари мусобақа ташкил этилиб, унда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар иштирок этишганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan