Криминал

Сурхондарёда Ёшлар фестивалида «Заковат «интеллектуал телебеллашуви ўтказилди

Сурхондарё вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан ЎзМТДП Сурхондарё вилояти Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Июн – «Ёшлар ойлиги» доирасида ёшларнинг маънавий-маърифий билимларини ошириш, салоҳиятли, иқтидорли ўғил-қизларни ҳар жабҳада қўллаб-қувватлаш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Тадбирда ЎзМТДП Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати Р. Саломова, Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Ж. Чориев ҳамда ЎзМТДП Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосари У. Хўжақуловлар иштирок этишди.

Ўйин қизиқарли ва баҳсларга бой бўлди. Иқтидорли ёшлар турли йўналишларда эгаллаган билимларини яна бир бор синовдан ўтказдилар. Якунда 1-ўринни Қизириқ тумани жамоаси эгаллади. 2-ўрин Бандихон тумани йигит-қизларига насиб этди. 3-ўринни эса Музработ ҳамда Термиз тумани ёшларидан иборат жамоалар қўлга киритишди. Беллашув якунида ғолиб жамоаларга ташаббускор ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan