ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО Криминал

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди  

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган  тезкор тадбирда “B.F.” МЧЖ раҳбари И.Ф. фуқаро Х.Т.га жами 180 дона “Reduksin” ва “Fatzorb”  номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, савдо дўконидан
яна 432 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Шарқ” ЙПХ постида ўтказилган тезкор тадбирда “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтилиб кўздан кечирилганда, йўловчи Е.М.нинг ёнида 34 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ва 10 грамм “Прегабалин” номли модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan