ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Сурхон” дарёсининг муҳофаза зонасини ўзлаштириб олганлар жаримага тортилди

“Сурхон” дарёсининг муҳофаза зонасини ўзлаштириб олганлар 6 миллион 600 минг сўм миқдорида жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Экология вазирлиги Термиз туман бўлими давлат инспекторлари томонидан рейд тадбири ўтказилган.

Рейд давомида Термиз тумани “Қорахон” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сурхон” дарёсининг муҳофаза ҳудудида фуқаролар Ч.Н. ҳамда Х.Б. табиий тикланиш чораларини кўрмасдан туриб, қишлоқ хўжалиги экинлари экаётгани аниқланган. Бу ҳолат дарёнинг муҳофаза зонаси емирилишига олб келаётгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-моддаси 2-қисми (мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар шу жумладан сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари ҳамда давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади) билан баённома расмийлаштирилган.

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига 3 миллион 300 минг сўмдан, жами 6 миллион 600 минг сўм маъмурий жарима қўлланилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan