ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони кескин ошган

Ўзбекистонда 25 млн нафардан ортиқ интернет фойдаланувчилари мавжуд. Ўтказилган таҳлил натижалари бугунги кунда мамлакатда кибержиноятчиликнинг ўсиш тенденцияси кузатилаётганидан далолат бермоқда.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази масъул ходимларининг маълум қилишича, сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетган. Жумладан, кибержиноятчиликнинг бир қатор турлари содир бўлаётгани кузатилмоқда.

Улар қуйидагича:

фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган СМС-хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириши;

шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиши (кибертовламачилик);

ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиши, ҳақорат, суицид ҳолатлари (кибербуллинг) ва бошқалар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan