ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Олтинсойлик “ҳарбий хизматга юборувчи”нинг “хизмат ҳақи” ёхуд қонунни кейин таниганлар

Ўн йил, борингки беш йил аввалги инсонларнинг ҳуқуқий саводхонлиги фирибгарларнинг кетмони баланд учишига имконият яратиб берар эди. Яқин йиллардаги “Коррупцияга қарши кураш” ғояси остидаги тарғиботларда атрофга кўзини юмиб қарайдаган инсонлар қулоғи орқали ҳам анча маълумотга эга бўлди. Аммо, жамиятимизда учраб турган баъзи вазиятлар пора билан қўлга тушган бир амалдорнинг “биз олиб келинглар демаймиз, ўзлари олиб келиб беришади” деган гапини бот-бот ёдга тушираверади.

Олтинсой туманида яшовчи фуқаро У.Н. фуқаро А. ва Б. ларни муддатли ҳарбий хизматга танишлари орқали юборишни ваъда қилади. Эвазига эса фуқаро А. дан 600 АҚШ доллари, фуқаро Б. дан 500 АҚШ доллари ва 440 минг сўм пул маблағларини “хизмат ҳақи” сифатида олади.

Департаментининг Олтинсой туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговолди текширишда, фуқаро У.Н. “хизмати эвази”га фирибгарлик йўли билан олган жами 1 100 АҚШ доллари ва  440 минг Ўзбек сўмини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Олтинсой туман бўлими томонидан фирибгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг  168-моддаси 3-қисм “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan