ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда коронавирус яна авж олмоқда

Кеча, 16 июн куни Ўзбекистонда 59 кишида (пойтахтнинг ўзида — 45 кишида) коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу март ўрталаридан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 2 нафари Андижон вилоятида;
• 1 нафари Бухоро вилоятида;
• 2 нафари Самарқанд вилоятида;
• 4 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 1 нафари Фарғона вилоятида;
• 4 нафари Тошкент вилоятида;
• 45 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Қайд этилишича, пандемия бошланганидан буён Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 239,4 мингтани ташкил этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan