ДУНЁ

Канзас штатидаги жазирама камида икки мингта қорамолга қирон келтирди

Канзас штатидаги жазирама камида икки мингта қорамолга қирон келтирди

Канзас штати расмийларининг маълум қилишича, сўнгги кунларда ҳудудда ҳаддан ташқари иссиқлик ва намлик минглаб қорамолларни ўлдирган ва жазирама ҳарорат ҳали ҳам чорва молларига таҳдид солмоқда.

Ўлимлар АҚШ чорвачилик саноатига жиддий «бош оғриғи» бўлмоқда. Чунки ишлаб чиқарувчилар қурғоқчилик туфайли подаларни камайтирган, шунингдек, Россиянинг Украинага бостириб кириши глобал дон етказиб беришни кучайтирганлиги сабабли ем-хашак харажатлари ошган.

Канзас Соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит департаменти сешанба ҳолатига кўра юқори ҳарорат ва намлик туфайли камида 2000 қорамол нобуд бўлганини билган, деди матбуот котиби Мэтю Лара.

Канзас Техас ва Небраскадан кейин АҚШнинг учинчи йирик қорамол штатидир, боқиш майдончаларида 2,4 миллиондан ортиқ қорамол мавжуд.

Канзас чорвачилик ассоциацияси матбуот котиби Скарлэтт Хейгинснинг айтишича, Канзаснинг ғарбий қисмида дам олиш кунлари ҳарорат ва намлик кўтарилиб, совуқ шамоллар йўқолганлиги сабабли моллар иссиқлик стрессини бошдан кечира бошлади. Ҳайвонлар тўсатдан ўзгаришларга мослаша олмади, деди у.

«Бу моҳиятан мукаммал б»ўрон» эди», деди Канзас штати университетининг мол гўшти бўйича ветеринари АЖ Тарпофф.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan