ДУНЁ

Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ суиқасд оқибатида вафот этди

Собиқ бош вазир Япониянинг Нара шаҳрида нутқи сўзлаётган вақтида жиноятчи орқа томондан унга қўлбола қуролдан икки марта ўқ узган.

Тажовуздан сўнг сиёсатчи оғир аҳволда вертолётда касалхонага олиб кетилган эди.

Полиция жиноятчини воқеа жойида қўлга олган. У 41 ёшли Тэцуя Ямагами исмли фуқаро, собиқ денгиз пиёда аскари бўлиб чиқди. Дастлабки сўровларга кўра, у собиқ бош вазир Синдзо Абэ олиб борган сиёсатидан норози бўлган ва шу сабабли уни ўлдирмоқчи бўлган.

Cуиқасд Синдзо Абэнинг сайловолди кампанияси вақтида уюштирилган.

Япония учун бу «ҳақиқий варварлик», деб ёзмоқда маҳаллий газеталар.

Синдзо Абе – 67 ёшда эди. У вазирлар маҳкамасига 3188 кун раҳбарлик қилди – бу Япониянинг урушдан кейинги тарихидаги ўзидан олдинги президентлар орасида энг узун давр бўлди. Экспертлар хулосасига кўра, Синдзо Абэ раҳбарлик даври Россия – Япония муносабатларининг энг илиқлашган даври ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan