Ҳарбий тадбирлар

Ватан фидойи фарзандларини унутмайди.

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли гарнизонлардаги ҳарбий хизматчилар томонидан “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди” шиори остида юрт тинчлиги йўлида фидойилик кўрсатган хусусан, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларни хотирасини ёд этиш мақсадида уларнинг яқинлари ҳолидан хабар олинди.

Жумладан, Жарқўрғон туманида истиқомад қилган сержант Чори Шамиев, Термиз шаҳридан нафақадаги тиббий хизмат майори Алмат Абдурахимов, сержант Шухрат Қаюмов, Сариосиё туманидан катта лейтенент Неъматилла Жўраев, Бойсун туманидан сержант Машраб Жўраевларнинг хонадонида бўлишди.

Меҳмонлар марҳум ҳарбий хизматчиларнинг ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари ҳолидан хабар олиб, қўмондонлик ҳамда ўзларининг совғаларини топширишди ва сафдошларининг хизмати давомида эришган ютуқларини хотирлашди.

Ушбу эзгу ғояни илгари сурган ҳарбий хизматчиларни кўрган тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашда муносиб ҳисса қўшган ўғлонларнинг яқинлари, бугунги осуда ҳаётимиз, тинчлигу осойишталигимизга шукроналар айтиб, мустақиллигимиз абадий бўлишини тилашди.

III даражали сержант Акбар АҲМEДОВ,

Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan