Ҳарбий тадбирлар

Тинч, тўкин ва обод давлат қудратли бўлади

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайраобод ва Какайди гарнизонларидаги ҳарбий қисмларда ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг яратилиш ва ривожланиш тарихи билан яқиндан таништиришга бағишланган “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Мудофаа вазирлигининг Жанубий оператив қўмондонлиги, Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вилоят бўлими, Термиз ҳарбий прокуратураси мутасаддилари, фахрийлар ва ёшлар иштирок этган тадбирда Миллий армиямизда кейинги йилларда юз берган ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида сўз юритилди.

Жанговар бўлинмаларнинг энг замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан таьминланаётгани, Ватанимиз посбонларининг кундалик ва жанговар хизмат вазифаларини ситқидилдан бажариши учун қулай шароит яратилаётгани тўғрисида атрофлича фикр амлмашилди.  

–Ҳозирги тахликали замонда ватандошларимизнинг тинч-тотув, фаровон яшаётгани билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, – дейди ҳарбий қисм командирининг тарбийявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Қосим Маҳкамов. – Мамлакатимизда бундай осуда ҳаётни таъминлаш учун ҳарбийларга барча қулай шароит яратилиб, жанговар бўлинмалар замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғлар билан таъминланмоқда. Бугун бўлиб ўтган тадбир иштирокчиларига ана шу ҳақда ҳам атрофлича маълумот берилгани ва ёшлар ҳарбий техникалар билан яқиндан танишгани эътиборга сазовор бўлди. Чунки, ҳарбийлар ҳаётини ўз кўзи билан кўрган аксарият ёшларда шарафли бу касбга қизиқиш ва интилиш ҳисси ўйғонди.  

Тадбир доирасида ёшлар учун замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, фахрий қоровул шахсий таркибининг кўргазмали жанговар чиқишлари намойиш этилди. Ёшлар ва тинчлигимиз қўриқчилари ҳарбий қисмдаги шароитлар, Ватан ҳимоячиларига берилаётган имтиёзлар ҳусусида дилдан суҳбат қилди. Қуролли Кучлар фахрийлари хизмат даврида юз берган қизиқарли воқеалар ва Ватан ҳимоясининг шарафли касб экани ҳақида сўзлаб берди. Жанговар ҳаракатларда ҳалок бўлган сафдошларини ёдга олди. Айни пайтда ҳарбий хизматчиларга яратиб берилаётган шароитлар, имконият ва имтиёзларни ўзлари хизмат қилган давр билан қиёслаб, ўша пайтда бундай кунлар келиши улар учун ушалмас орзу бўлиб туюлгани тўғрисида фикр алмашди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan