Ҳарбий тадбирлар

Жанубда “Биз бир бўлсак-ягона ҳалқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” ғояси асосида маданият ва маърифат тадбири бўлиб ўтди

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Республика маънавият ва маърифат марказининг бир гурух ишчи гурухи аъзолари иштирокида “Биз бир бўлсак-ягона ҳалқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” ғояси асосида “Маънавият марафони” лойиҳаси амалга оширилди.

Ушбу тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари сенатор Минхожиддин Хожиматов, Фалсафа фанлари доктори профессор Жамила Шермухаммедова, Сиёсий фанлар доктори профессор Нарзулла Жўраев, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Фахриддин Назаров, давлат ва жамоат ташкилотлари, ёзувчилар, таниқли санъаткорлар, ҳарбий бахшилар ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Дастлаб меҳмонлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, спортчи ҳарбийлар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари томонидан амалга оширилаётган тадбир ва тўгараклар билан яқиндан танишди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ўтган учрашувда меҳмонлар тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлаётган ҳарбий хизматчиларни яшаш шароитларини кўриб ҳалқимизнинг шукроналик туйғуси билан яшашга ва инсон қадрини улуғлашга қўшаётган ҳиссаларини эътироф этишди.

Маданият марказида бўлиб ўтган учрашувда меҳмонларга ва ҳарбий хизматчиларга таниқли санъаткорлар ва ҳарбий бахшилар ўзларининг куй қўшиқларини ҳамда терма достаонларини ижро этиб барчага кўтаринки кайфият улашди.

Маънавий тадбир сўнгида ўзбек ҳалқининг миллий таоми ош (палов) ҳамда Боҳодирлар спорт мусобақалари ўтказилди. Ош мусобақасида ошпаз ҳарбий хизматчилар вилоятлар кесимида ош тайёрлашган бўлса пахлавон ҳарбийлар эса бир биридан қийин бўлган жараёнларни бажариб ўтишди, уларнинг ҳарактларини кузатиб борган ҳакамлар шу ернинг ўзида баҳолаб ғолиблар рағбатлантирилди.

Бу каби тадбирларда айниқса таниқли шахсларнинг иштирок этиши ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари қалбида илиқлик таъсуротларини уйғотди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan