Ҳарбий тадбирлар

Термизда 300 нафар ёшлар иштирокида «Очиқ эшиклар» куни бўлиб ўтди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир! ” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Унда Термиз шаҳри, Қизириқ туманида жойлашган тўртта умумтаълим мактаблари ҳамда иккита маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари иштирок этди. Дастлаб, ёшлар ҳарбий оркестр куй-садолари остида тантанали кутиб олинди, шундан сўнг ҳарбий қисм саф майдонида ватанпарварлик соати ўтилди.

Шундан сўнг иштирокчилар ҳарбий қисмда мавжуд замонавий техника ва қурол-яроқлар, ҳарбий қисм тарихи музейи,ва ҳарбий хизматчиларнинг доимий равишда спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ҳарбий қисм кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Кун давомида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида спорт ўйинлари ҳамда “Тимбилдинг” мусобақалари бўлиб ўтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan