Ҳарбий тадбирлар

Термизда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Мамлакатимизда ўтказилаётган “Ватанпарвар ойлиги” доирасида “Миллий армиямиз-Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир” шиори остида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлигида “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари ташкил этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм маданият маркази биносида бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирга Термиз шаҳрида жойлашган маҳаллалардан ва умумтаълим мактабларидан 450 нафардан зиёд ёшлар Жанубий оператив қўмондонлиги, Термиз ҳарбий прокуратруаси, Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси, Сурхондарё вилоят мудофаа ишлари фахрийлар кенгаши ва Сурхондарё вилоят мудофаа ишлар бошқармаси ҳузуридаги чақирувчиларни ҳарбий техник мутахасисликлари бўйича тайёрлаш маркази чақирилувчилари иштирок этди.  

Учрашувда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғининг ўринбосари полковник Улуғбек Мажидов иштирок этиб ўз сўзида кейинги йилларда Қуролли Кучларда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Бу жараёнда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга, ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, уларнинг юртга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат туйғусини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этди.  

Учрашувда йигит-қизларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилиб, улар ўртага ташлаган кўплаб таклиф ва ғоялар қўллаб- қувватланди.

–Бугунги кунда биз, ёшлар учун ҳарбийлар турли қизиқарли тадбирлар уюштириб, замонавий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаларини ҳам ташкил этмоқда, – дейди Термиз шаҳри Тинчлик МФЙдан Муроджон Ражабов. – Бу каби тадбирларда Ватанни ҳимоя қилишнинг машаққатли ва нақадар шарафли касб эканини чуқур англаб олаяпмиз. Турли ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишаяпмиз. Бугунги учрашувда мен ҳарбий акаларимизнинг дала-ўқув машғулотларини кузатиш учун ёшларга шароит яратиш таклифини ўртага ташладим. Бу ташаббусим қўллаб-қувватланиб, Термиз гарнизонида жойлашган ўқув полигонида ўтказиладиган навбатдаги машғулотларда ёшлар иштирокини таъминлашга келишиб олинди. Эндиликда биз уюшган ҳолда дала- ўқув майдонида машғулотларни томоша қиламиз. Бундан жуда хурсанд бўлдик.

Учрашув доирасида иштирокчиларга Термиз гарнизони ҳарбий оркестр жамоаси ўзларининг Ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлари ижро этилди. Шундун сўнг ҳарбий хизматчилар учун яратилган-шарт-шаоитлар, замонавий қурол-яроқлар намойиши бўлиб ўтди.

Тадбир якунда фаол иштирок этган ёшлар Жануби-ғарбий махсус ҳарбий  округ Жанубий оператив қўмондонлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ушбу тадбир ёшларга бир олам қувонч улашди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan