TA'LIM

Энди таътил янада мароқли – мактаб ўқувчилари қишки олимпиадаларда онлайн иштирок этиши мумкин

Олимпиадалар 28 декабрь-5 январь кунлари юқоридаги жадвал асосида oo.uzedu.uz тизимида ташкил этилади.

Эндиликда исталган фойдаланувчи тизимдан рўйхатдан ўтиб, олимпиадаларда иштирок эта олади – ўқувчиларни мактаб тасдиқлаши шарт эмас.

Олимпиадаларда соат 10:00 дан 19:00 га қадар иштирок этиш мумкин.

Натижалар ва сертификатларни ўқувчилар соат 23:00 дан кейин тизимда кўришлари ва юклаб олишлари мумкин.

Диққат, иштирок этиш учун дастлаб рўйхатдан ўтиш керак:https://oo.uzedu.uz/Account/SignIn

“Ушбу онлайн олимпиадада рейтинг шакллантирилмайди. Онлайн олимпиадаларда иштирок этиш мутлақо бепул”, дейилади Халқ таълим вазирлиги хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan