ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жиззахда террористик ташкилот ғояларини тарғиб қилган 22 ёшли йигит 3 йилу 6 ойга қамалди

У Telegram’да канал очиб, Суриядаги «вазият», «жиҳод» қилиш бўйича фикрларни тарғиб қилган.

ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида 1999 йил Жиззах вилоятида туғилган Х.Б.нинг ижтимоий тармоқлар орқали «Тавҳид ва жиҳод катибаси», «Туркистон ислом ҳаракати» каби террористик ташкилотлар тарафдорлари таъсирига тушиб қолгани аниқланди.

Маълум бўлишича, у виртуал мулоқотларда Суриядаги вазият, «жиҳод» қилиш, у ерга бориш йўл-йўриқлари ва ҳаражатлари бўйича фикрлар алмашган.

Шунингдек, «Телеграм»да канал очиб, Ўзбекистоннинг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга даъват этувчи ҳамда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарғиб қилиш билан шуғулланган.

Мазкур шахс Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди томонидан Жиноят Кодексининг 159 ва 2441-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan