ХАБАРЛАР

Божхоначилар болажонларга байрам тадбири ташкил этди

Жорий йилнинг 30 ноябридан 30 декабрига қадар республикамизда меҳр-мурувват ойлиги ўтказилмоқда. Шу муносабат билан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоят Қўғирчоқ теарти билан ҳамкорликда Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» уйида  янги йил байрам тадбири ўтказилди.

Дастлаб, вилоят Қўғирчоқ теарти томонидан тайёрланган “Янги йил эртаги” номли ажойиб саҳна кўриниши намойиш этилиб, болажонларга бир олам қувонч тақдим этди.

Шундан сўнг, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти болажонларни кириб келаётган янги йил билан муборакбод этиб, интернат уйи тарбияланувчиларига янги йил совғалари улашди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan