TA'LIM

Сурхондарёда прокурор ташаббуси билан кутубхоналар ташкил этилмоқда

Сурхондарё вилоят прокурорининг тавсиясига кўра, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини янада яхшилаш, ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Германия тажрибаси ўрганилиб, жойларда замонавий жамоатчилик кутубхонаси ташкил этилмоқда.

Хусусан, Узун ҳамда Бойсун тумани 2-сектор раҳбарларининг ташаббуси билан бепул кутубхоналар ташкил қилинди. Ҳар бир кутубхонада ўзбек ва хориж адабиёти бадиий асарлари, сиёсий ҳамда ижтимоий соҳадаги 250 дан ортиқ китоблар жой олган.

Шунингдек, вилоят бўйича 15та жамоатчилик кутубхонаси ташкил этилиб, уларга жами уч мингдан зиёд фойдали адабиётлар жамланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan