Ҳарбий тадбирлар

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий қисм қўмондонлиги ҳарбий хизматчиларни ва Термиз шаҳрида истиқомад қилаётган 11 нафар уюшмаган ёшларни таклиф қилган ҳолда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида маданий ҳамда спорт тадбири ташкил қилинди.

Ушбу тадбирда ҳарбий хизматчилар орасидан ҳаваскор бахшилар ўз термалари билан байрамона кайфият улашди.

Уюшмаган ёшлар ҳамда ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтказилган спортнинг валейбол, футбол, теннис, шахмат, шашка ўйинлари ўзгача кайфият улашган бўлса ёшларимизни тимбилдинг ўйини байрамни мазмунли ўтказишларига ўзгача кайфият улашди.

Ушбу тадбир давомида ёшларимиз ҳарбий акалари билан ҳам тушликка таклиф қилиндилар.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ёшлар қисм қўмондонлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совға билан тақдирланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan