
Жануби-ғарбий маҳсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайраобод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи ва барча командирлик лавозимидаги офицерлар таркиби билан «Ҳарбий хизматчилар орасида

Жануби-ғарбий маҳсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайраобод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи ва барча командирлик лавозимидаги офицерлар таркиби билан «Ҳарбий хизматчилар орасида суицидуал хулқ атворни эрта аниқлаш ва кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш» мавзусида ўқув услубий йиғин ўтказилди.

Ушбу услубий йиғинга Денов туман 2-сонли руҳий касалликлар диспансеридан олий тоифали психиатор врач Ш.Мирзаев ҳамда Денов тадбиркорлик ва педагогика институти амалиётчи психологи Д.Холмўминовалар таклиф этилди.

Таклиф этилган мутахасислар ўзларининг мазмунли марузалари ва психологик тренинглари билан йиғиннинг қизиқарли ўтишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.