Ҳарбий тадбирлар

Термизда ўқувчи ёшлар учун “Очиқ эшиклар” куни бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тегишли буйруғига асосан Мудофаа вазирлиги қўшинларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш»- шарафли бурч!» шиори остида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилоят минтақавий бўлими ва аъзолари, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси. Ўзбекистон Республикаси “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар вилоят кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, шаҳар маънавият ва маърифат бўлими, “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши, ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, вилоят МИБ ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази чақирилувчилари ва маҳаллий ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга содиқлик, ёшлар ўртасида Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш ва ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини янада оширишга қаратилган.

Тадбирда ўқувчи ва уюшмаган ёшлар иштирок этиб, ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар, қисмда мавжуд замонавий қурол-аслаҳа ва техникалар билан яқиндан танишдилар.

Бу каби тадбирларнинг кўплаб ўтказилиши ва уларда ёшларнинг иштирок этиши, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишининг ортиши ҳамда она Ватанга муҳаббат туйғуси билан улғайиб, комил инсонлар бўлиб етиши билан аҳамиятлидир.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ. Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan