ХАБАРЛАР

Диккат! Термиз шаҳрида транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланади

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йил 28 август куни Термиз шаҳридаги Санъат саройида ўтадиган байрам тантаналарини юқори савияда ташкил этиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида транспорт воситалари қатнови шу куни кеч соат 17.00 дан 00.00 га қадар вақтинча чекланади:

1.  Ат-Термизий ва А.Навоий кўчалари кесишмасидан Ат-Термизий ва Ибн Сино кўчалари кесишмасигача бўлган масофада Ат-Термизий кўчасига туташган барча кўчаларда: Афросиёб кўчаси, «Бахт» кўчаси, А.Навоий кўчаси туташмаларида транспортлар ҳаракати тўсилади;

2.  «Навбаҳор» кўчаси ва А.Навоий кўчаси туташмасидан Ат-Термизий ва «Навбаҳор» кўчалари туташмасигача бўлган масофада «Навбаҳор» кўчасига туташган кўчаларнинг барчаси транспорт воситалари ва темир панжаралар ёрдамида ёпилади;

3.  А.Навоий кўчаси билан туташган шаҳар туғруқхонаси олдидан очилган янги йўлга Ат-Термизий кўчаси кесишмасига қадар туташган ички йўлларда ҳам қатнов транспорт воситалари ва темир панжаралар ёрдамида вақтинча чекланади.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan