Ҳарбий тадбирлар

Шерободда Сайёр ва оммавий қабул ўтказилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларда Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва ёшлар билан тадбирлар, учрашувлар ўтказилиши давом этмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Сурхондарё вилояти марказидан олис бўлган ҳудудлардан бири Шеробод туманида жойлашган ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Термиз ҳарбий прокурори, адлия полковниги Дилмурод Ҳамроев, давлат ва жамоат ташкилот раҳбарлари ҳамда Шерабод туман бандлик бўлими вакиллари иштирокида “Сайёр ва оммавий қабул” бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда 72 нафардан ортиқ оила аъзолар иштирок этди. Унда 31 тадан ортиқ ташкилот, муассаса ва корхоналар томонидан 130 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Сайёр қабул жараёнида жами 18 та мурожаатлар тингланган бўлса, ушбу мурожаатлардан 5 таси шу ернинг ўзида қаноатлантирилди, 13 та мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бундай сайёр қабуллар вилоятда жойлашган бошқа ҳарбий қисмларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan