Ҳарбий тадбирлар

ЎЗБЕКИСТОН – УМУМИЙ УЙИМИЗ

Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда юртимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида, Термиз шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда “Ўзбекистон-умумий уйимиз” шиори остида вилоятимизда яшаётган миллат ва элатларнинг урф-одат ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилоят минтақавий бўлими ва аъзолари, вилоят МИБ Фахрийлар билан ишлаш бўлими, Ўзбекистон Республикаси “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар вилоят кенгаши, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шоирлар ва университет ўқитувчилари ҳамда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят МИБ ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида чақирилувчилари ва маҳаллий ёшлар иштирок этдилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan