
Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Сурхондарё вилоят мудофаа ишлар бошқармасида ўтказилган телекўприкда Сурхондарёдан Тошкент вилоятига ҳарбий хизматга юборилган аскарлар ва Тошкент вилоятидан Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмларда йигитлик бурчини ўтаётган алпқомат йигитларнинг яқинлари билан учрашув ташкил этилди.

“Аскар ота-оналарини шарафлаймиз” номли тадбир ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Ота-оналар фарзандлари билан дийдорлашаркан, кўзларида севинч ёшлари билан дилбандига омад ва зафарлар тилаб қолишди. Аскарлар ҳам энди кечаги эрка бола эмас, балки эгнидаги ҳарбий либосига ярашиқ сўзи бор, ҳақиқий Ватан ўғлони бўлганини суҳбат давомида сезилиб турди.

Видеомулоқот якунида билими, намунали хулқи ва ҳарбий қисмдаги фаоллиги билан ажралиб турган аскарларнинг ота-оналари Жанубий оператив қўмондонлигининг миннатдорчилик хати билан тақдирланди.
Акбар АҲМEДОВ,
Термиз гарнизони III даражали сержант