ХАБАРЛАР

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф февралнинг учинчи ҳафтасида Озарбайжон ва Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб The News International нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Шаҳбоз Шариф икки кунлик ташрифи давомида Ўзбекистонга транзит савдоси учун Карачи портидан фойдаланишни таклиф қилади ва муҳим савдо шартномаларини имзолайди. Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исҳоқ Дар, қатор вазирлар ҳамда йирик тадбиркорлар бош вазирга ҳамроҳлик қилади.

Шаҳбоз Шарифнинг Бокуга ташрифи эса Илҳом Алиевнинг таклифига мувофиқ амалга оширилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan