Ҳарбий тадбирлар

Термизда армия ўйинлари спорт муобақасига старт берилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз умумқўшин дала палигонида армия ўйинлари спорт мусобақасининг округ босқичига старт берилди.

Ушбу спорт мубоқасида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган барча тоифадаги 200 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар 7 йўналиш бўйича беллашадилар.

Мусобақа қуйидаги йўналиш ўз ичига олади:

Армия биатлони;

Бадминтон;

ҲСК кўп кураши;

Офицерлар уч кураши;

Енгил атлетика;

Отиш спорти;

Пичоқ улоқтириш.

Тадбирнинг тантанали очилишида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Собиржон Байбабаев иштирок этиб, бугунги  кунда ҳарбий қисмларда спорт йўналиши бўйича яратилган шарт – шароитлар замон талабига мос яратилганлиги ва ҳарбий хизматчиларимизнинг ютуқлари тўғрисида таъкидлаб ўтди ва ушбу мусобақада барчага омад тилади.

-Ушбу спорт мусобақанинг ўтказилишидан асосий мақсад келгусида ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини янада ривожлантириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, натижалар самарадорлигини ошириш ҳамда уларни армия ўйинлари мусобақаларида муносиб иштирок этишларини таъминлашдан иборатдир,- дейди Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жисмоний тайёргарлик ва спорт бошлиғи подполковник Рустам Ахматов.

Шу кунининг ўзида барча мусобақалар белгиланган жойларда бошланди.

Мусобақа 17 декабрь кунига қадар бўлиб ўтади.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan