ЖАМИЯТ

Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти саммити очилишида нутқ сўзлайди

Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этиш учун 16 октябрь куни Самарқандга ташриф буюради.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбари БМТ тизимидаги ушбу етакчи тузилманинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди. Ташриф дастури доирасида, шунингдек, UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси 16—20 октябрь кунлари бўлиб ўтади.  Бош ассамблеянинг бу галги сессиясида дунёнинг барча қитъаларидан 130 дан ортиқ давлат иштирок этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan