
Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви бўлиб ўтди. Унда ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши депутатлари Алишер Рўзиев, Дилбар Сувонова, Геннадий Кравченя, Меҳри Нарбошева, Гулбаҳор Тангирова, Муяссар Кадировалар иштирок этишди.

Эшитувида вилоятимизда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, ҳудудий инвестиция дастурлари, экспорт кўрсаткичлари бўйича, шунингдек, 2024 йилда камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси масъул ходимлари шу бўйича ҳисобот беришди.

Айтиш керакки, вилоятда 2024 йилда 622,5 млн доллар тўғридан-тўғрихорижий инвестиция ва кредитларниўзлаштириш белгиланган бўлиб, амалда 691,4 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, режа 111 фоизга бажарилди. Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг юқори ўсиш суръатлари Музработ тумани ҳиссасига тўғри келади. Чунки туманда белгиланган режага нисбатан 20 млн. доллар қўшимча хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Асосан, ўзлаштирилган инвестициялар Россия, Хитой, Буюк Британия, Туркия, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
Бундан ташқари, вилоятда 2025 йилда хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш бўйича умумий қиймати 4,9 млрд. доллар бўлган 142 та лойиҳалар рўйхати шакллантирилган. Мисол учун, Термиз туманида “Termiz industrial parki” МЧЖ томонидан юқори технологияли металлни иссиқ гальванизация қилиш (арматура, катинка сим ва шофли трубалар) лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 20 млн. доллар, Жарқўрғон туманида “Nr Energy” MЧЖ томонидан коогенерация усулида кўмирдан электр энергияси ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 250 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида Хитой ва Россия тадбиркорлари билан 2,5 млрд долларлик 50 дан зиёд шартнома ва ва келишувларга эришилди. Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликлари, Венгрия, Польша, Япония, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар билан яқиндан иш олиб борилмоқда.
Экспорт бўйича 2025 йилда вилоят бўйича 323,4 млн. долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, 120,9 млн. долларлик саноат маҳсулотлари, 202,4 млн. долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Қолаверса, вилоят ҳокимлиги ҳузурида “Экспорт штаби” ташкил этилган бўлиб, экспортёр корхоналарнинг фаолиятида турли-хил муаммолар мавжудлиги аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, маҳсулотлар экспортга йўналтирилгандан кейин қайтарилиши лозим бўлиб бироқ, қайтарилмаган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) маблағлари бўйича жами 84,9 млрд. сўмлик ҚҚС маблағлари 25 та экспортёр корхоналаримиз хисоб-рақамига қайтарилиши натижасида 105,4 млн. долларлик экспорт амалга оширилишга эришилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ҳамда республика тижорат банклари орқали 2 та корхонага жами 840,0 минг. долларликайланма маблағ кредити ажратилиши натижасида 7,1 млн. долларлик экспорт амалга оширилишига эришилди.
Эшитувда шунингдек, меҳнат бозоридаги вазият, яратилган иш ўринлари, аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш учун амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам ҳисобот берилди. Бу йўналишда ҳам ҳудудларда аҳолини бандлигини таъминлаш борасидаги айрим муаммолар депутатлар томонидан ўртага ташланди. Улар юзасидан мутахассислар ва депутатларнинг фикрлари тингланиб, самарали таклифлар ҳам атйиб ўтилди.
ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати