Ҳарбий тадбирлар

Ватан фидойиларининг яқинлари ҳолидан ҳабар олинди

Мамлакатимиз Қуролли Кучларида кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий армиямиз куч-қудратини мустаҳкамлаб, Ватанимизда тинчлик, фаровонликни, халқ ва армия бирдамлигини таъминлашга, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.   

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларида 2000-йил бир гуруҳ жангарилар билан тўқнашувда қаҳрамонлик кўрсатиб, ҳалок бўлган Термизлик Муҳиддин Эштемиров хонадонига ташриф буюришди.

Ташриф чоғида юрт посбонлари марҳум ҳарбий хизматчининг онаси Манзура Диллаева билан суҳбатлашиб, қаҳрамонимизнинг суратлари, олган мукофотлари ва ёзган мактубларини кўздан кечиришиб, Муҳиддин каби жасур ўғлонларларим хотираси абадий барҳаёт экани, улар йиллар давомида барча эр йигитларга намуна сифатида кўрсатиб келинаётганини таъкидлашди.

Тоғли Сариосиё ва Узун туманларида юз берган қўпорувчилик ҳаракатлари чоғида мардлик намуналарини кўрсатган марҳум сержант Муҳиддин Эштемиров қисқа, аммо шарафли ҳаёт йўлини босиб ўтди. Жангарилар билан тўқнашувларда мардлик намунасини кўрсатди.

Шу куни ҳарбий хизматчилар қахрамонимиз ўқиган мактабга ҳам ташриф буюришиб ўқувчж ёшлар билан Жасорат дарси ўтилди ва Мухиддин Эштемиров буюстига гулчамбар қўйишди. 

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan