Жанубда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мустақиллик байрамимиз юртимизда катта тантаналар билан нишонланади, эътиборлиси, байрамлар ҳар йили ўз шиори, ғоясига эга бўлмоқда. Бу йилги байрам шодиёналари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ўтказилмоқда.

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги қўмондонликда ҳам бугунги тинч, осуда ҳаётимиз, халқаро майдондаги нуфуз ва эътиборимизнинг бош мезонига айлантирган Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги кенг нишонланди.

Термиз гарнизонида жойлашган Маданият ва марифат марказида ўтказилган тадбирда қўмондонлик, фахрийлар, Қуролли Кучлар хизматчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, мамлакатимиз ҳаётининг ҳар бир жабҳасида мустақиллик шукуҳи сезилишини такидлаб, истиқлол шодиёнаси арафасида қўмондонлик миқиёсида амалга оширилган ишлар ва ютуқларни эътироф этишди.
Шундан сўнг, сана муносабати билан фахрийларга ва муайян ютуқларга эришган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга кўкрак нишонлари, навбатдаги ҳарбий унвонлар ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.
III даражали сержант Акбар АҲМEДОВ,
Термиз гарнизони.