
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг таълим муассасаларида янги ўқув йилини хавфсиз ва тартибли ташкил этиш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида, Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги қўмондонлик вакиллари ва гарнизон бошлиқлари томонидан Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларидаги бир қатор умумтаълим мактабларида тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Ташрифлар давомида мактабларда ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик, йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари, шунингдек, ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилган «Ташвиш тугмалари» нинг ишлаш механизми амалда синовдан ўтказилди.
Мутасадди хизматларининг воқеа жойига етиб келиш тезлиги, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш йўналишлари, мактаб атрофидаги ҳаракат хавфсизлиги чораларининг самарадорлиги ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур назорат тадбирлари янги 2025/2026 ўқув йилини хавфсиз, тартибли ва юксак ташкилотчилик билан бошлашга хизмат қилади.
III даражали сержант Акбар АҲМEДОВ,
Термиз гарнизони.