Ҳарбий тадбирлар

«Ватан учун, миллат учун, халқ учун» шиори остида маданий маърифий кеча бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда  «Ватан учун, миллат учун, халқ учун» шиори остида маданий маърифий кеча бўлиб ўтди.

Ушбу кечада туман ҳокимлиги вакиллари, нуронийлар, шоирлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Дастлаб ҳарбий қисм командири меҳмонларга адиблар ҳиёбонида безатилган Сурхон миллий этномаданиятини акс эттирувчи жойлар билан таништирди. У эрда ҳарбий хизматчилар миллй урф одатларимиз ва Жадидлар боларимизни босиб ўтган йўлларини саҳна кўриниш орқали ижро этилиб эсга олинди.

Тадбирнинг иккинчи қисми ҳарбий қисм маданият марказида бўлиб ўтди. У эрда юрт посбонлари ва уларнинг оила аъзолари учун китоб ярмаркаси ташкил этилди. Қумқўрғон туман маданият уйи ҳодимлари томонидан саҳна кўриниш орқали жадид боболаримизни ва бошқа маърифатпарварларнинг юрт тараққиёти йўлида қилган хизматлари эсга олинди.

Байрам тадбири якунида санаткорларнинг куй-қўшиқлари, бахшиларнинг терма достонлари иштирокчилар қалбида фахр ва ғурур туйғуларини уйғотди. Тадбирда сўзга чиққанлар мустақилликнинг ҳар бир йили халқимиз, айниқса, ёш авлод учун катта имкониятлар эшигини очаётгани, бу ютуқларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш ҳар бир фуқаронинг, айниқса, ҳарбийларнинг муқаддас бурчи эканини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Тадбирда фаол иштирок этгаган бир гируҳ маданият уйи ҳодимлари санаткорлар ва бахшилар қисм қўмондонлиги томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan