Ҳарбий тадбирлар

КАКАЙДИ ҚЎРҒОНИДА ҲАРБИЙ УЧУВЧИЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Юртимизда ҳар йили август ойининг учинчи якшанбасида Ўзбекистон Республикаси ҳаво флоти куни, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари мутахасислари куни нишонланади. Шу муносабат билан Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда сана муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Унда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев, Жарқўрғон туман хокими Боходир Ўрақов, фахрийлар ва ёшлар шунингдек, бошқа масъул офицерлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Дастлаб ҳарбий қисм саф майдонига давлатимиз байроғи ҳамда мудофаа вазирлиги байроқлари ҳарбий оркестр куй садолари остида тантанали олиб кирилди

Тадбирда сўз олганлар соҳанинг бугунги кундаги ривожи, ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб, соҳа фидойиларини касб байрами билан самимий қутлади.

Шундан сўнг Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев Мудофаа вазири буйруғи билан тақдирланган бири гурух ҳарбий хизматчиларга «Намунали хизмати учун» кўкрак нишонлари, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғаларни ўз эгаларига топширди.

Тадбир давомида Хайраобод гарнизони ҳарбий қисм Фахрий қоровул шахсий таркиби чиқишлари ва Термиз гарнизони ҳарбий оркестр жаомаси ҳамда туман маданият ходимлари куй қўшиқлари меҳмонларга байрамона кайфият улашди.

Маросим сўнгида йиғилганлар учун замонавий учиш техникалари ва ҳамда Миллий дорбоз ўйинлари намойиш этилди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизон

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan