Ҳарбий тадбирлар

Жанубда “Ватан таянчи” отрядларини тузиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2022 йил 2 март кунидаги ПҚ-150 сонли қарори билан “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Ушбу буйруққа асосан Мудофаа вазирлиги ҳузурида «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида Сурхондарё вилоятида жойлашган умумўрта таълим маткабларида фаолият олиб бораётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хузуридаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати раҳбари полковник Бахром Зулфиқоров иштирок этиб ўз сўзида «Ватан таянчи» ҳаракатининг асосий вазифасини ҳамда мақсадини тушунтириб ўтиб ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан тақдирига дахлдорлик, маънавий-ахлоқий, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда қонунларимизга нисбатан юксак ҳурмат руҳида тарбиялаш кераклиги тўғрисида сўз юритиб сўзи якунида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати давлат муассасаси бўлиб, унинг асосий таъсисчиси Мудофаа вазирлиги ҳисобланиши ва бугунги кунда мудофаа вазирлигида бир қатор ишлар амалга оширилиб борилаётганлиги тўғрисида иштирокчилар ўз маърузасини ўқиб эшиттирди.

Давлат умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси раҳбарлигида таркиби 20 нафар 10-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлган “Ватан таянчи” отрядлари тузилади ва уларнинг фаолияти «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан мувофиқлаштириб борилади.

Йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан саволлар берилди ва етарлича маърузачилар томонидан жавоблар беришди.

Эслатма:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилмоқда, унга мувофиқ:

  • “Ватан таянчи” ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда давлат умумтаълим мактабини аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади;
  • “Ватан таянчи” ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган «Ватан таянчи» отряди аъзолари республика олий ҳарбий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5%и миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўладилар;
  • “Ватан таянчи” ҳаракати томонидан республика олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун берилган тавсияномалар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.  

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan