ЖАМИЯТ

Термиз шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб қувватлаш, ўз салоҳиятларини тўла ишга солишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида республикамиз бўйлаб кичик ва ўрта тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нармановнинг Термиз шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан навбатдаги учрашувида ҳам хусусий сектор вакилларига берилаётган имкониятлар, мавжуд муаммолар ҳақида фикр алмашилди.

Хусусан иштирокчиларга “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ушбу қонун билан амалдаги Солиқ кодексининг айрим моддаларига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек тадбиркорларнинг солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, солиқ ҳисоботлари, маъмурий ҳуқуқбузарлик, кредит ҳамда солиқ ставкалари билан боғлиқ муаммо ва таклифлари тингланиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan