Халқ билан бевосита мулоқот – муаммоларни ўрганиш ва тезкор ҳал этиш борасида муҳим омиллардан биридир.

Бу борада Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари раҳбарияти билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг олис ҳудудларида оммавий сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Уларнинг навбатдагиси Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида ташкил этилди.

Унда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, пенсионерлар ва ёшлар мурожаатлари тингланди.
Қабул жараёнида келиб тушган жами 52 та мурожаатдан 18 таси жойида ижобий ҳал этилди, 21 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, кўриб чиқиш муддат талаб этадиган 13 та мурожаат ижроси назоратга олинди.