Ҳарбий тадбирлар

Устоз шогирд анъаналари давом этмоқда.

Шахсий таркибнинг кундалик хизмат фаолиятида юқори самарадорликка эришиш, уларнинг фаолиятинин баҳолаш ва мониторинг қилиш орқали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун малакали кадрлар захирасини яратиш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда гарнизонда химат қилаётган офицер ва сержантлар иштирокида “Ҳарбий хизматчилар билан устоз-шогирд тизими ҳамда якка тартибда ишлашда тарбиявий-психологик ишларнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ушбу давра суҳбатида Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Фарҳоджон Шерматов иштирок этиб, дастлаб юрт посбонларини хизмат фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан суҳбатлашди ва ҳарбий хизматчиларда касбий маҳоратни тарбиялаш, уларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини янада ошириш, изланиш ва ўз устида меҳнат қилиш, ҳар томонлама этук ва салоҳиятли, креатив фикрлайдиган этиб шакилланишда Устоз-шогирд анъанаси самарали иш бериб келаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар ўзларининг қизиқтирган саволларини округ қўшинлари қўмондонига беришди ва жавоблар олишди. Бундай  тадбирлар бошқа гарнизонларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар билан ҳам ўтказилиш йўлга қўйилган.

III даражали саэржант Акбар АҲМEДОВ, Тeрмиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan