
Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан сўнг барча Покистон фуқаролари мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Times of India нашри.
«Покистон фуқароларига СААРК визасидан воз кечиш схемаси бўйича Ҳиндистонга киришига рухсат берилмайди. Покистон фуқароларига аввалроқ берилган барча СПЕК визалари бекор қилинган ҳисобланади. Ҳозирда Ҳиндистонда СПЕК визасига эга бўлган ҳар қандай Покистон фуқаросига Ҳиндистонни тарк этиши учун 48 соат вақт берилади», – дейилади баёнотда.
Нью-Деҳлидаги Покистон Олий комиссиясининг мудофаа, армия, денгиз флоти ва ҳаво кучлари маслаҳатчилари персонана нон грата деб эълон қилинди. Улар Ҳиндистонни тарк этишлари учун бир ҳафта бор.
Мамлакатлар орасидаги Аттари назорат пункти ёпилади.