ДУНЁ

Хитойда саримсоқ ва буғдой эвазига уйнинг бир қисмини сотиб олишга рухсат берилди

Хитойнинг «Central China Real Estateе» уй-жой компанияси харидорларга янги биноларнинг бир қисмини озиқ-овқат ўрнига тўлаш имконини берди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.
Маълум қилинишича, компания деҳқончиликда етиштирилган саримсоқ ва буғдойни дастлабки тўлов сифатида қабул қила бошлаган. Хэнань провинцияси Шанцю шаҳрида қурилаётган «River Mansion» турар-жой мажмуасида фуқаролар акциядор бўлишига ёрдам бериш мақсадида дон учун 160 минг юангача (23 859 доллар) тўлаш таклиф қилинган.
Бундай имтиёз фермерлар учун жуда фойдали кўринади: «Central China» билан шартнома тузаётганда бир килограмм буғдой тўрт юанга (0,60 доллар) тушади. Давлатга қарашли омбор компаниялари ҳар бир килограмм учун максимал 3-3,1 юань (0,46-0,47 доллар) тўлашга тайёр.
Бир ой олдин компания саримсоқ экинини килограммига 10 юандан (1,49 доллар) сотиб олишни таклиф қилган, Хитой Савдо вазирлиги маълумотига кўра, ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархи 6,92 юань (1,03 доллар) туради.
Қайд этилишича, Хэнань провинцияси денгизга чиқиш имкониятига эга эмас, лекин Хитойда энг йирик дон етиштирувчи ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan