Ҳарбий тадбирлар

Жанубда ўқувчи ёшлар учун “Очиқ эшиклар” куни ҳамда «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Бу борада умумтаълим мактаблар ва ҳарбий қисмлар ҳамкорлик алоқалари ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини ватанга садоат руҳида камол топтиришга хизмат қилмоқда.

Ана шу мақсадга қаратилган навбатдаги тадбир Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” ҳамда «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди.

Тадбирда Мудофаа вазирининг маслаҳатчиси, мудофаа вазирлиги фахрийлар ишлари бўйича марказий кенгаши раиси, истефодаги полковник Абубакр Наврўзов ва туман фахрийлари ҳамда Жарқўрғон туманидаги 15, 14, 39, 64, 66, 62,82,18,17 умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари иштирок этишди.

Ватанпарварлик руҳида ёшларни тарбиялаш ва Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш мазкур тадбирнинг асосий мақсади қилиб олинган.

Дастлаб ўқувчи ёшлар Какайди гарнизони ҳарбий оркесторининг Ватанни мадҳ этувчи куй садолари остида тантанали кутиб олинди, шундан сўнг ҳарбий хизматчиларнинг яшаш-шарт шароитлари ва ҳарбий қисмда мавжуд замонавий техника ҳамда ўқув қуроллари билан мутахасислар томонидан таништирилди.

Кун давомида ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлари иштирокида “Заковат” интелектуал ўйини бўлиб ўтди. Гунингдек, ўқувчи ёшлар ҳарбий қисмда мавжуд кутубхона билан танишдилар.

Очиқ эшиклар кунининг сўнгида ватанрпарварлик соати ўтилди. Келажакда ҳарбий бўлишни мақсад қилган ёшларга Республикамиздаги Олий ҳарбий билим юртлари фаолияти таништирилди. Ватанимиз мустақиллиги тинчлик ва осойишталиги ишончли қўлларда эканлиги видеороликлар орқали намойиш қилинди.

Бу каби тадбирлар ёшларимиз онгида ватанга бўлган муҳаббат руҳини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan