Uncategorized

ДИҚҚАТ! ТЕРМИЗ ШАҲРИНИНГ АЙРИМ МАҲАЛЛАЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Термиз шаҳрининг айрим маҳаллаларида газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 2022-йилнинг 2-феврал куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар “Юлдуз” маҳалласида 1621 та аҳоли хонадони, “Каттабоғ” маҳалласида 988 та аҳоли хонадони, “Алпомиш” маҳалласида 1890 та аҳоли хонадони, “Боғишамол” маҳалласида 2360 та аҳоли хонадони, “Гулистон” маҳалласида 1315 та аҳоли хонадони, “Ўзбекистон” маҳалласида 582 та аҳоли хонадони, “Гулираъно” маҳалласида 507 та аҳоли хонадони, “Меҳрабод” маҳалласида 1093 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Табиий газ ўчирилиши муносабати билан хонадонингиздаги газ жиҳозларини назоратсиз қолдирманг.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan