ХАБАРЛАР

ХАЛҚНИНГ БИРДАМЛИГИ – БАРАКА НИШОНАСИ

Юртимизга кўклам сепини ёйиш арафасида олиб борилаётган таъмирлаш-оқлаш, тозалик ва ободонлаштириш ишлари маҳаллаю кўчалар кўркига кўрк қўшишмоқда.

Шу сабаб, айни вақтда Қизириқ туманидаги кўп қаватли уйларнинг фасад қисмлари туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан таъмирланмоқда.

Туманнинг саховатпешалари ободонлаштириш бошқармаси ҳамда маҳалла фуқаролари учун камтарона дастурхон тузатилиб, ош тарқатишди. Зеро, тозалик бўлган ерда, қут-барака бўлади. Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan